As-Saffat surasi, 144-oyat

37:144

لَلَبِثَ فِي بَطۡنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ ١٤٤

Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди. 12

Izohlar

12 (Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)

Tafsir

Балиқ қорни унга худди бир қабрдек бўлиб, то Қиёмат кунига қадар ўша ерда қолиб кетган бўларди.