As-Saffat surasi, 141-oyat

37:141

فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُدۡحَضِينَ ١٤١

Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди. 11

Izohlar

11 (Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)

Tafsir

Кема тўла бўлгани учун ғарқ бўлиш ёқасига келиб қолди. Йўловчилар кема чўкиб кетмаслиги учун кимнидир денгизга улоқтирмоқчи бўлиб, қуръа ташладилар. Юнус мағлуб бўлди ва уни денгизга улоқтирдилар.