As-Saffat surasi, 102-oyat

37:102

فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعۡيَ قَالَ يَٰبُنَيَّ إِنِّيٓ أَرَىٰ فِي ٱلۡمَنَامِ أَنِّيٓ أَذۡبَحُكَ فَٱنظُرۡ مَاذَا تَرَىٰۚ قَالَ يَٰٓأَبَتِ ٱفۡعَلۡ مَا تُؤۡمَرُۖ سَتَجِدُنِيٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّٰبِرِينَ ١٠٢

Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.

Tafsir

Исмоил улғайиб, отасига етиб юра оладиган ёшга етгач, Иброҳим бир туш кўрди. Пайғамбарларнинг туши ваҳийдир. Иброҳим ўғлига тушини айтиб: "Тушимда сени сўяётган эканман. Бир ўйлаб кўр. Сен нима дейсан?", деди. Исмоил отасига шундай жавоб берди: "Отажон, Аллоҳ сизга нимани буюрган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мени Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қиладиганлар сафида кўрасиз".