فَٱصۡبِرۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞۖ وَلَا يَسۡتَخِفَّنَّكَ ٱلَّذِينَ لَا يُوقِنُونَ ٦٠
Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собит иймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар. 25
Izohlar
25 (Иймонсиз ва иймони заифлар қачонгача сабр қиламиз, сабрнинг охири борми, дея безовталаниб, иғволари билан сени енгилтакликка бошламасинлар.)
Tafsir
Бас, эй Пайғамбар, қавмингизнинг сизни ёлғончига чиқараётганларига сабр қилинг. Аллоҳнинг сизга берган ғалаба ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Қайта тирилишга аниқ ишонмайдиганлар сизни бетоқат, бесабр қилиб қўймасин.