وَيَوۡمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يُقۡسِمُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ مَا لَبِثُواْ غَيۡرَ سَاعَةٖۚ كَذَٰلِكَ كَانُواْ يُؤۡفَكُونَ ٥٥
Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар бир соатдан бошқа турмаганлари ҳақида қасам ичурлар. Улар ана шундай ўгирилар эдилар. 23
Izohlar
23 (Улар ёруғ дунёда бир соатдан ортиқ турмаганлари ҳақида қасам ичадилар. Агар кўпроқ турганларида, иймон келтиришлари мумкинлигини пеш қилмоқчи бўладилар.)
Tafsir
Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар қабрларида бир соатгина турганларига қасам ичадилар. Қабрда қанча турганларини билмаганларидек, бу дунёда ҳам ҳақни билишдан ўгирилиб олган эдилар.