Ar-Rahman surasi, 54-oyat

55:54

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشِۭ بَطَآئِنُهَا مِنۡ إِسۡتَبۡرَقٖۚ وَجَنَى ٱلۡجَنَّتَيۡنِ دَانٖ ٥٤

Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳолларида...

Tafsir

Астарлари шойидан бўлган кўрпачаларда ястаниб ўтирадилар. Икки жаннатдан териб олинган мевалар уларга яқин жойга олиб келиб қўйилади. Улардан туриб ҳам, ўтириб ҳам, ёнбошлаб ҳам олаверадилар.