وَٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَفۡرَحُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَۖ وَمِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ مَن يُنكِرُ بَعۡضَهُۥۚ قُلۡ إِنَّمَآ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ ٱللَّهَ وَلَآ أُشۡرِكَ بِهِۦٓۚ إِلَيۡهِ أَدۡعُواْ وَإِلَيۡهِ مَـَٔابِ ٣٦
Биз китоб берганлар сенга нозил қилинган нарсадан хурсанд бўлурлар. Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳам бор. Сен: «Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка амр қилиндим. Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Биз Тавротни берган яҳудийлар ҳам, Биз Инжилни берган насронийлар ҳам сизга нозил қилинган ҳаққа хурсанд бўладилар. Чунки у уларга нозил қилинган ваҳийларнинг айримларига тўғри келади. Яҳудий ва насронийлардан бир тўда бўлиб, ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келмагани учун сизга нозил қилинган ҳақнинг айрим ўринларини инкор қиладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ мени ёлғиз Ўзига ибодат қилишимга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимга буюрган. Ёлғиз Унгагина даъват қиламан, қайтиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир. Таврот ва Инжил ҳам шуни олиб келган".