۞ مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ أُكُلُهَا دَآئِمٞ وَظِلُّهَاۚ تِلۡكَ عُقۡبَى ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْۚ وَّعُقۡبَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٱلنَّارُ ٣٥
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу, тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир.
Tafsir
Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган кишиларга ваъда қилинган жаннатнинг тавсифи шуки, ундаги қасрлар ва дарахтлар остидан анҳорлар оқиб ўтади. Мевалари бу дунёнинг меваларига ўхшаб тугаб қолмайди. Соялари ҳам ҳеч қачон ғойиб бўлмайди. Бу Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзах бўлиб, унда абадий қоладилар.