لَّقَدۡ أَنزَلۡنَآ ءَايَٰتٖ مُّبَيِّنَٰتٖۚ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٤٦
Батаҳқиқ, Биз очиқ-ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир.
Tafsir
Биз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақ йўлга далолат қилгувчи очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи истаган одамнинг ҳеч бир эгрилиги йўқ тўғри йўлни топиб олишига тавфиқ беради. Кейин шу йўл уни жаннатга олиб боради.