An-Nisa surasi, 96-oyat

4:96

دَرَجَٰتٖ مِّنۡهُ وَمَغۡفِرَةٗ وَرَحۡمَةٗۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمًا ٩٦

Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила (афзал қилган). Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимли Зотдир.

Tafsir

Бу савобнинг ўзига хос бир-биридан баланд мартабалари бор. Аллоҳнинг мағфирати ва марҳамати қўшилиб, улар янада улканлашади. Аллоҳ Мағфиратли ва Марҳаматли Зотдир.