يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا ضَرَبۡتُمۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَتَبَيَّنُواْ وَلَا تَقُولُواْ لِمَنۡ أَلۡقَىٰٓ إِلَيۡكُمُ ٱلسَّلَٰمَ لَسۡتَ مُؤۡمِنٗا تَبۡتَغُونَ عَرَضَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فَعِندَ ٱللَّهِ مَغَانِمُ كَثِيرَةٞۚ كَذَٰلِكَ كُنتُم مِّن قَبۡلُ فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡكُمۡ فَتَبَيَّنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٗا ٩٤
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса, кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. 43
Izohlar
43 (Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумо ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Бани Салим қабиласидан бир одам бир гуруҳ саҳобанинг олдидан қўйларини боқиб ўтиб қолди ва уларга салом берди. Саҳобалар: «Биздан қўрққанидан салом берди, бўлмаса, бермас эди», дедилар-да, уни ўлдириб қўйларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ҳайдаб бордилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқадиган бўлсангиз, аниқлаб олинглар...» оятини нозил қилди.)
Tafsir
Эй, Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, ким билан жанг қилиш кераклигини аниқлаб олингсиз. Кимдир сизга ўзини мусулмон қилиб кўрсатса:"Сен мўмин эмассан, молинг ва жонингни сақлаб қолиш учун шундай деяпсан", демангиз. Дунёнинг арзимас матоси - ўлжа учун уни ўлдирмангиз. Аллоҳнинг ҳузурида яхшироқ ва улканроқ ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, иймонингизни қавмингиздан яшириб юрардингиз. Ўшанда Аллоҳ сизга Ислом неъматини бериб, жонингизни сақлаб қолганди. Бас, ким билан жанг қилишни аниқлаб олингиз. Майда бўлсин, йирик бўлсин, қилаётган бирон амалингиз Аллоҳдан яширин қолмайди.