مَّن يَشۡفَعۡ شَفَٰعَةً حَسَنَةٗ يَكُن لَّهُۥ نَصِيبٞ مِّنۡهَاۖ وَمَن يَشۡفَعۡ شَفَٰعَةٗ سَيِّئَةٗ يَكُن لَّهُۥ كِفۡلٞ مِّنۡهَاۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ مُّقِيتٗا ٨٥
Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи Зотдир. 38
Izohlar
38 (Араб тилида «шафоат» сўзи бизда танилган маънодан кўра кенгроқ маънода ишлатилади. Бировни бошқалар олдида оқлаш учун қилинган саъй-ҳаракат ва гап-сўз ҳам шафоат ҳисобланади. Инчунин, қоралаш учун қилингани ҳам. Шунингдек, бу ишнинг яхшилигини тушунтириш учун тарғиб қилиш, унга қизиқтириш яхши шафоат, ўша ишни ёмон деб тушунтириш эса, ёмон шафоат ҳисобланади.)
Tafsir
Ким одамларга яхшилик қилишга ҳаракат қилса, ўзига ҳам савобидан тегади. Ким бировларга ёмонлик қилиш пайида бўлса, ўзига ҳам унинг гуноҳидан бир улуш тегади. Аллоҳ инсон қилаётган ҳамма ишга гувоҳ бўлиб туради ва яқинда унинг жазо ё мукофотини беради. Демак, қайси бирингиз бир яхшилик бўлишига сабаб бўлсангиз, ўзингиз ҳам унинг савобидан баҳраманд бўласиз. Ким бирон ёмонлик юз беришига сабаб бўлса, унинг бир учи ўзига ҳам тегади.