يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَكُم بُرۡهَٰنٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَأَنزَلۡنَآ إِلَيۡكُمۡ نُورٗا مُّبِينٗا ١٧٤
Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик. 74
Izohlar
74 (Бу бурҳон — Қуръони Каримдир. Ушбу бурҳон — Аллоҳнинг ягоналигининг бурҳонидир. Ушбу бурҳон — Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақликлари бурҳонидир. Ушбу бурҳон — Исломнинг икки дунё саодатига элтувчи дин эканлигининг бурҳонидир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга икки дунё бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон — аниқ нурдир.)
Tafsir
Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳеч қандай узрга жой қолдирмайдиган, ҳар қандай шубҳани томири билан қўпориб ташлайдиган очиқ-равшан ҳужжат келди. У Муҳаммад алайҳиссаломдир. Сизларга чарақлаб турган зиёни нозил қилдик. У Қуръондир.