إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَظَلَمُواْ لَمۡ يَكُنِ ٱللَّهُ لِيَغۡفِرَ لَهُمۡ وَلَا لِيَهۡدِيَهُمۡ طَرِيقًا ١٦٨
Албатта, куфр келтирганлар ва зулм қилганларни Аллоҳ зинҳор мағфират қилмас ва йўлга ҳидоят ҳам қилмас.
Tafsir
Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирган ва кофирлигида қолиб, ўзига ўзи зулм қилган кимсалар, модомики, ҳақ тарафга ўтмасдан залолатида қотиб тураверар эканлар, Аллоҳ уларни кечирмайди ва азобидан нажот берадиган тўғри йўлга йўлламайди.