An-Nisa surasi, 137-oyat

4:137

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ثُمَّ كَفَرُواْ ثُمَّ ءَامَنُواْ ثُمَّ كَفَرُواْ ثُمَّ ٱزۡدَادُواْ كُفۡرٗا لَّمۡ يَكُنِ ٱللَّهُ لِيَغۡفِرَ لَهُمۡ وَلَا لِيَهۡدِيَهُمۡ سَبِيلَۢا ١٣٧

Албатта, иймон келтирганларидан кейин куфр келтирганлар, сўнгра иймон келтириб яна куфрга кетган ва куфрида зиёда бўлганларни Аллоҳ мағфират қилмас ва тўғри йўлга ҳидоят этмас. 61

Izohlar

61 (Иймон билан куфр орасида бориб-келиб, бориб-келиб, охири куфрда зиёда бўлаётганлар — мунофиқлардир. Агар инсон кофир бўлиб юриб кейин иймонга келса, унинг иймони кофирлигини ювиб кетади. Иймонга келгандан кейинги даврдан бошлаб ҳисоб-китоби бошланади.)

Tafsir

Ҳали иймон келтириб, ҳали куфр келтираверадиганлар, кейин эса ўша куфрида қотиб қоладиганлар ва шу аҳволида ўлиб кетадиганлар Аллоҳнинг марҳаматидан маҳрумлардир. Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечирмас ва Ўзига олиб борадиган тўғри йўлга ҳидоят ҳам қилмас.