An-Nisa surasi, 123-oyat

4:123

لَّيۡسَ بِأَمَانِيِّكُمۡ وَلَآ أَمَانِيِّ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِۗ مَن يَعۡمَلۡ سُوٓءٗا يُجۡزَ بِهِۦ وَلَا يَجِدۡ لَهُۥ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا ١٢٣

Сизларнинг хомхаёлингизча ҳам эмас, аҳли китобларнинг хомхаёлича ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас.

Tafsir

Эй мусулмонлар, нажот ва муваффақият сизларнинг орзуларингизга қараб ҳам бўлмайди, аҳли китобларнинг орзуларига қараб ҳам бўлмайди. Бу иш амалга боғлиқдир. Ким ёмонлик қилса, қиёмат куни жазосини олади ва Аллоҳдан ўзга фойда келтирадиган дўст ҳам, зарарни даф қиладиган ёрдамчи ҳам топа олмайди.