An-Nisa surasi, 108-oyat

4:108

يَسۡتَخۡفُونَ مِنَ ٱلنَّاسِ وَلَا يَسۡتَخۡفُونَ مِنَ ٱللَّهِ وَهُوَ مَعَهُمۡ إِذۡ يُبَيِّتُونَ مَا لَا يَرۡضَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡلِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِمَا يَعۡمَلُونَ مُحِيطًا ١٠٨

Одамлардан яширарлар ва Аллоҳдан яшира олмаслар. Ҳолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам улар ила биргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни иҳота қилувчи Зотдир.

Tafsir

Жиноятларини қўрққанларидан ва уялганларидан одамлардан яширадилар. Аллоҳдан эса яширмайдилар. Аллоҳ ҳар доим улар билан биргадир. Уларни иҳота қилиб туради. Жиноятчининг ёнини олиш ва бегуноҳга қора чаплаш каби Аллоҳ рози бўлмайдиган ишларни хуфёна тузаётганларида ҳам ҳаммасидан хабардор бўлиб туради. Аллоҳ уларнинг ичидаю ташида қилаётган ҳамма ишларини қамраб олгандир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.