وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ ٤٠
Ва аммо, ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса...
Tafsir
Ким Парвардигорининг ҳузурида туришдан қўрқиб, ўзи хоҳлаб турган бўлса-да, У Зот тақиқлаган нарсалардан нафсини тия олган бўлса, унинг борар жойи жаннатдир.