فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا ٣
Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир.
Tafsir
Билингки, Сиз махсус вазифа билан юборилгансиз ва булар ўша вазифангиз ниҳоясига етаётганининг белгисидир. Шундай экан, нусрат ва фатҳ неъматларига шукр қилиб, Парвардигорингизга ҳамд айтинг, Ундан мағфират сўранг. Зеро, У бандаларнинг тавбаларини қабул қилувчи ва кечирувчи Зотдир.