An-Naml surasi, 86-oyat

27:86

أَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِيَسۡكُنُواْ فِيهِ وَٱلنَّهَارَ مُبۡصِرًاۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ ٨٦

Биз сокинлик топишлари учун кечани, кўришлари учун кундузни қилганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир.

Tafsir

Анави қайта тирилишни инкор қилаётганлар ором олишлари учун кечани, кўришлари, тирикчилик қилишлари учун эса кундузни қилиб берганимизни кўрмадиларми?! Мана шу такрорланадиган ўлим (уйқу) ва қайта тирилишларда (уйғонишларда) иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг қудратига белгилар бордир.