إِنَّ رَبَّكَ يَقۡضِي بَيۡنَهُم بِحُكۡمِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ ٧٨
Албатта, Роббинг улар ўртасида Ўз ҳукми ила ажрим чиқаради. У азийз ва билгувчидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Қиёмат куни Парвардигорингиз мўмину кофир одамлар орасини Ўзининг адолатли ҳукми ила ажрим қилур. Мўминга раҳм қилиб, кофирни азоблар. У душманларидан интиқом оладиган Азиздир. Ҳеч ким Ундан ғолиб бўла олмас. Ҳамма нарсани билгувчидирки, У Зотга ким ҳақ, ким ноҳақ аниқ кўриниб туради.