An-Naml surasi, 65-oyat

27:65

قُل لَّا يَعۡلَمُ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَيۡبَ إِلَّا ٱللَّهُۚ وَمَا يَشۡعُرُونَ أَيَّانَ يُبۡعَثُونَ ٦٥

Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар. 21

Izohlar

21 (Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким — на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Ғайбни осмонлардаги фаришталар ҳам, ердаги одамлар ҳам билмаслар. Уни ёлғиз Аллоҳгина билур". Осмонлару ердаги кимсалар қачон ҳисоб-китоб учун қайта тирилишларини ҳам билмаслар. Уни ҳам ёлғиз Аллоҳгина билур.