An-Naml surasi, 60-oyat

27:60

أَمَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ حَدَآئِقَ ذَاتَ بَهۡجَةٖ مَّا كَانَ لَكُمۡ أَن تُنۢبِتُواْ شَجَرَهَآۗ أَءِلَٰهٞ مَّعَ ٱللَّهِۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٞ يَعۡدِلُونَ ٦٠

Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган Зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унинг дарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар ўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар.

Tafsir

Ёки осмонлару ерни йўқдан бор қилган ва сизларга осмондан ёмғир ёғдирган Зотми? Бас, Биз у билан гўзал боғларни ўстирдик. Унинг дарахтини ўстириш қўлингиздан келмас эди. Уни Аллоҳ ўстирди. Бу ишларни Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ қилганми?! Йўқ, улар ҳақ йўлдан озиб, холиқни махлуққа тенглаштирадиган қавм бўлиб қолганлар!