أَئِنَّكُمۡ لَتَأۡتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهۡوَةٗ مِّن دُونِ ٱلنِّسَآءِۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٞ تَجۡهَلُونَ ٥٥
Сиз, албатта, аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиласизми?! Йўқ! Сиз жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!» деди.
Tafsir
Аёллар қолиб, эркакларга шаҳват билан яқинлик қиласизларми? Гуноҳдан сақланишни, бола кўришни истамайсизларми? Ҳайвоний шаҳватингизни қондиришдан бошқа ғамингиз йўқми? Йўқ, сизлар иймон, поклик ва гуноҳлардан тийилиш каби устингиздаги вазифаларингизни билмайдиган жоҳил қавмдирсиз.