قَالُواْ تَقَاسَمُواْ بِٱللَّهِ لَنُبَيِّتَنَّهُۥ وَأَهۡلَهُۥ ثُمَّ لَنَقُولَنَّ لِوَلِيِّهِۦ مَا شَهِدۡنَا مَهۡلِكَ أَهۡلِهِۦ وَإِنَّا لَصَٰدِقُونَ ٤٩
Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у (Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра валийига, биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, деймиз», дедилар.
Tafsir
Бир-бирларига дедилар: "Ҳар бирингиз Аллоҳнинг номига қасам ичсин. Уни ва унинг аҳлини тунда бориб ўлдирамиз. Кейин унинг хунини сўраб келган валийига - маййит-мақтул эгасига, уларнинг қандай ўлдирилганини биз кўрмадик, биз рост сўзлагувчилармиз, деймиз".