An-Naml surasi, 48-oyat

27:48

وَكَانَ فِي ٱلۡمَدِينَةِ تِسۡعَةُ رَهۡطٖ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ ٤٨

У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар. 15

Izohlar

15 (Яъни, Солиҳ алайҳиссалом шаҳарлари Ҳижрда тўққиз кишидан иборат бир гуруҳ бўлиб, ўша гуруҳ аъзолари бузғунчилик, фасод ишлар билан шуғулланишарди.)

Tafsir

Ҳижр шаҳрида куфру маъсиятлар ила ер юзида бузғунчилик қиладиган, иймону яхши амаллар билан ўзларини ислоҳ қилмайдиган тўққиз киши бор эди.