An-Naml surasi, 34-oyat

27:34

قَالَتۡ إِنَّ ٱلۡمُلُوكَ إِذَا دَخَلُواْ قَرۡيَةً أَفۡسَدُوهَا وَجَعَلُوٓاْ أَعِزَّةَ أَهۡلِهَآ أَذِلَّةٗۚ وَكَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ ٣٤

У: «Албатта, подшоҳлар бирор шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни вайрон қилурлар ва унинг азиз аҳлларини хор қилурлар. Ана шундай қилурлар.

Tafsir

Малика деди: "Подшоҳлар бирон юртни босиб олсалар, уни вайрон этадилар, ўлдирадилар, осадилар, талон-торож қиладилар. Юртнинг улуғларини хорлайдилар. Подшоҳларнинг одати шу. Доим шундай қиладилар. Шу йўл билан одамларнинг қалбига қўрқув соладилар.