وَأَدۡخِلۡ يَدَكَ فِي جَيۡبِكَ تَخۡرُجۡ بَيۡضَآءَ مِنۡ غَيۡرِ سُوٓءٖۖ فِي تِسۡعِ ءَايَٰتٍ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَقَوۡمِهِۦٓۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ ١٢
Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир). Албатта, улар бузғунчи қавм бўлдилар.
Tafsir
Қўлингни кўйлагинг ичига суқ. У қордек оппоқ бўлиб чиқади. Лекин пес каби касаллик бўлмайди. Сенинг ҳақ эканингни кўрсатадиган тўққиз мўъжиза ичида бу ҳам бор. Улар қўл, асо, йиллар, меваларнинг камайиши, тўфон, чигиртка, битлар, бақалар ва қон бўлиб, Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган эди. Аммо улар Аллоҳга итоат қилмайдиган фосиқ қавм эдилар.