An-Najm surasi, 43-oyat

53:43

وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضۡحَكَ وَأَبۡكَىٰ ٤٣

Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзидир.

Tafsir

Истаган одамини хурсанд қилиб кулдирадиган ҳам, истаган одамини хафа қилиб йиғлатадиган ҳам Унинг Ўзидир.