مَا عِندَكُمۡ يَنفَدُ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ بَاقٖۗ وَلَنَجۡزِيَنَّ ٱلَّذِينَ صَبَرُوٓاْ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٩٦
Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.
Tafsir
Эй одамлар, сизлардаги мол-давлат, лаззат ва неъматлар ҳар қанча кўп бўлмасин, яқинда тугайди, тамом бўлади. Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофот эса боқийдир, туганмасдир. Қандай қилиб, боқийдан фонийни афзал кўрасизлар? Аҳдларига вафо қилиш йўлида сабр қилган зотларни қилган тоат-ибодатларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз. Уларнинг яхшиликларини ўн баробардан етти юз баробаргача, ундан ҳам кўп қилиб қайтарамиз.