An-Nahl surasi, 9-oyat

16:9

وَعَلَى ٱللَّهِ قَصۡدُ ٱلسَّبِيلِ وَمِنۡهَا جَآئِرٞۚ وَلَوۡ شَآءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِينَ ٩

Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди. 2

Izohlar

2 (Бу дунёда ҳиссий йўлларга ўхшаб, маънавий йўллар ҳам кўпдир. Ўша маънавий йўллар ичида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бор: Энг тўғри йўл, яъни мақсадга эриштирадиган, икки дунё саодатига олиб борадиган йўл — Аллоҳ йўлидир.)

Tafsir

Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган тўғри йўлни - Исломни баён қилиш ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Йўллар орасида ҳақдан озган шайтоннинг йўллари ҳам бор. Исломдан бошқа ҳамма йўллар ҳақдан озган. Аллоҳ ҳаммангизни ҳидоят қилишни истаганида эди, шундай қилган бўларди.