وَلَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَهُ ٱلدِّينُ وَاصِبًاۚ أَفَغَيۡرَ ٱللَّهِ تَتَّقُونَ ٥٢
Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавом Уникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми?
Tafsir
Осмонлару ердаги ҳамма нарса Унинг яратгани, Унинг мулкидир. Итоат этиш, бўйсуниш, ихлос қилиш ҳам ёлғиз Унгадир. Аллоҳдан бошқасидан қўрқасизларми? Асло! Ёлғиз Аллоҳдангина қўрқинглар. Бошқа ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан қўрқманглар.