An-Nahl surasi, 41-oyat

16:41

وَٱلَّذِينَ هَاجَرُواْ فِي ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْ لَنُبَوِّئَنَّهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗۖ وَلَأَجۡرُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ ٤١

Зулмга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилганларни бу дунёда, албатта, гўзал(жой)га жойлаштирамиз. Ва охират ажри каттароқдир, агар биладиган бўлсалар.

Tafsir

Кофирларнинг тазйиқи ва қийноқларига йўлиққанларидан кейин уй-жойларию мол-давлатларини ташлаб, Аллоҳнинг ризоси йўлида куфр диёридан Ислом диёрига ҳижрат қилганларга шу дунёда ҳам яхши жойлар ато этамиз ва у жойларда азиз бўлиб юрадилар. Охират савоби эса буюкроқдир. Чунки унинг ичида жаннат ҳам бор. Ҳижрат қилмаганлар муҳожирларнинг савоби қанчалар бўлишини билганларида эди, бу ишни четга сурмаган бўлардилар.