وَإِذَا قِيلَ لَهُم مَّاذَآ أَنزَلَ رَبُّكُمۡ قَالُوٓاْ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ٢٤
Қачонки, уларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилса, улар: «Аввалгиларнинг афсоналарини», дерлар.
Tafsir
Яратувчининг ягоналигини ва қайта тирилишни инкор қиладиган ўша мутакаббирларга: "Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга нимани нозил қилди", дейилса: "Ҳеч нарсани нозил қилгани йўқ. У ўзидан ўзи олдингиларнинг афсоналарини тўқиб чиқаряпти" дедилар.