An-Nahl surasi, 22-oyat

16:22

إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۚ فَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ قُلُوبُهُم مُّنكِرَةٞ وَهُم مُّسۡتَكۡبِرُونَ ٢٢

Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар.

Tafsir

Чин маъбудингиз Аллоҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Қайта тирилишга ишонмайдиган кимсаларнинг қалблари охиратдан қўрқмаганлари туфайли Аллоҳнинг тавҳидини инкор қилиб тураверади. Улар ҳисоб-китобга ҳам, амалга яраша жазо ёки мукофот олишига ҳам ишонмайдилар. Улар ҳақни қабул қилмайдиган ва унга бўйсунмайдиган мутакаббирлардир.