وَهُوَ ٱلَّذِي سَخَّرَ ٱلۡبَحۡرَ لِتَأۡكُلُواْ مِنۡهُ لَحۡمٗا طَرِيّٗا وَتَسۡتَخۡرِجُواْ مِنۡهُ حِلۡيَةٗ تَلۡبَسُونَهَاۖ وَتَرَى ٱلۡفُلۡكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ١٤
У денгизни сиз ундан тоза гўшт ейишингиз, ундан тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишингиз учун, унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрасан, ҳамда Унинг фазлини талаб қилишингиз учун хизматкор қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз. 5
Izohlar
5 (Аллоҳ таолонинг сувдаги неъматлари ҳам жуда кўпдир. Ушбу оятда улардан баъзилари зикр қилинмоқда.)
Tafsir
У шундай Зотки, сизларга денгизни бўйсундириб, унда юриш ва ичидаги керакли нарсаларни чиқариб олиш имконини берди. Токи, ундан янги гўшт - балиқни тутиб ейсиз, яна ундан ўзингиз, аёлларингиз тақадиган тақинчоқларни, дуру гавҳарларни чиқариб оласиз. Кўрасизки, кема сувни ёриб юради. У Зотнинг фазлидан умид қилиб, савдоларингиз бароридан келишини сўраб, кемаларга минасизлар. Шоядки, Аллоҳга берган неъматлари учун шукр қилиб, ёлғиз Унгагина бандалик қилсангизлар.