۞ يَوۡمَ تَأۡتِي كُلُّ نَفۡسٖ تُجَٰدِلُ عَن نَّفۡسِهَا وَتُوَفَّىٰ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا عَمِلَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ١١١
У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас. 45
Izohlar
45 (Яъни, қиёмат кунида ҳар ким ўзини ўйлаб, ўзини азобдан қутқазиш пайида бўлиб қолади. Бошқаларни тамоман унутади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! Қиёмат кунида ҳар бир жон фақат ўзини оқлашга уриниб қолади. Шу қадар даҳшатли ҳолат юз берадики, ўзидан бошқа ҳеч ким билан иши бўлмай қолади. Ҳар бир жонга қилган ишига яраша жазо ё мукофоти тўла қилиб берилади. Уларга зулм қилинмайди. Яхшиликлари камайтирилмайди, ёмонликлари кўпайтирилмайди.