لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ ٧٠
Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
Tafsir
Агар истасак, уни ичиб ҳам бўлмайдиган, ерни суғориб ҳам бўлмайдиган ўта шўр сувга айлантириб қўйган бўлар эдик. Уни ширин, фойдали сув қилиб берган Аллоҳга шукр қилмайсизларми?