Al-Qasas surasi, 9-oyat

28:9

وَقَالَتِ ٱمۡرَأَتُ فِرۡعَوۡنَ قُرَّتُ عَيۡنٖ لِّي وَلَكَۖ لَا تَقۡتُلُوهُ عَسَىٰٓ أَن يَنفَعَنَآ أَوۡ نَتَّخِذَهُۥ وَلَدٗا وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ ٩

Фиръавннинг хотини: «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар.

Tafsir

Фиръавн уни ўлдирмоқчи бўлганида хотини унга деди: "Бу бола менга ҳам, сенга қувонч бахш этади. Уни ўлдирманглар. Балки у бизга асқотиб қолар, хизмат қилар ёки уни ўзимизга бола қилиб олармиз". Ҳолбуки, улар салтанатлари шу бола қўлида барҳам топишини билмас эдилар.