وَمَا كَانَ رَبُّكَ مُهۡلِكَ ٱلۡقُرَىٰ حَتَّىٰ يَبۡعَثَ فِيٓ أُمِّهَا رَسُولٗا يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِنَاۚ وَمَا كُنَّا مُهۡلِكِي ٱلۡقُرَىٰٓ إِلَّا وَأَهۡلُهَا ظَٰلِمُونَ ٥٩
Роббинг шаҳар-қишлоқларни, то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб, ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлганмиз. 22
Izohlar
22 (Аллоҳ таолонинг одати шуки, инсонларга жон, ақл-идрок бериб қўйса ҳам, яна пайғамбар орқли огоҳлантирмасдан туриб уларни ҳалок қилмайди. Пайғамбарни қачон ва қаерга юборишни Ўзи билади. Мана, Макка аҳлига ҳам пайғамбар келмаган эди. Энди Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломни юборди. У кишини фақат Макка аҳлига эмас, балки барча макон ва замонларга огоҳлантиргувчи пайғамбар қилиб юборди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз худди сизни барча юртлар маркази Маккага юборганидек, то барча юртларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича ҳалок қилгувчи бўлмади. Биз ҳақ устида турган юртларни ҳалок қилгувчи бўлмадик. Биз фақат уларнинг аҳолиси куфр келтириб, гуноҳлар қилиб, золим бўлгандагина ҳалок қилгувчи бўлдик.