Al-Qasas surasi, 46-oyat

28:46

وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ ٱلطُّورِ إِذۡ نَادَيۡنَا وَلَٰكِن رَّحۡمَةٗ مِّن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِيرٖ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ ٤٦

Биз нидо қилган чоғимизда Турнинг ёнида йўқ эдинг. Лекин Роббингдан раҳмат сифатида сендан олдин огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантириш учун (қиссаларни сенга билдирдик). Шоядки, эсласалар. 17

Izohlar

17 (Яъни, Биз Мусога Тур тоғининг ёнида нидо қилганимизда сен у ерда йўқ эдинг. Аммо Биз у ерда бўлиб ўтган қиссани сенга билдирдик. Бу иш сендан олдин огоҳлантиргувчи-пайғамбар келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингнинг сенга берган раҳматидир. Шоядки ушбу қиссалар таъсирида улар эслашлари лозим бўлган нарсаларни эсга олсалар.)

Tafsir

Мусога нидо қилиб, унга ваҳийлар юборган пайтимизда сиз Турнинг ёнида бўлмаган эдингиз. Лекин сиз Парвардигорингиз томонидан бир раҳмат бўлиб, сиздан олдин бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун пайғамбар қилиб юборилдингиз. Шояд улар эслатма-ибрат олсалар ва сиз олиб келган ваҳийларга иймон келтирсалар.