وَٱسۡتَكۡبَرَ هُوَ وَجُنُودُهُۥ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَظَنُّوٓاْ أَنَّهُمۡ إِلَيۡنَا لَا يُرۡجَعُونَ ٣٩
У(Фиръавн) ва унинг аскарлари ер юзида ноҳақдан такаббурлик қилдилар ҳамда ўзларини Бизга қайтарилмаслар деб гумон қилдилар.
Tafsir
Фиръавн ҳам, унинг лашкари ҳам Миср ерида ноҳақ мутакаббирлик қилдилар. Қайта тирилишни инкор этдилар. Қиёмат куни Бизга қайта боражакларини ва ҳисоб-китоб қилинишларини бўлмайдиган иш, деб ўйладилар.