وَأَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۚ فَلَمَّا رَءَاهَا تَهۡتَزُّ كَأَنَّهَا جَآنّٞ وَلَّىٰ مُدۡبِرٗا وَلَمۡ يُعَقِّبۡۚ يَٰمُوسَىٰٓ أَقۡبِلۡ وَلَا تَخَفۡۖ إِنَّكَ مِنَ ٱلۡأٓمِنِينَ ٣١
Ва асоингни ташла», деб нидо қилинди. Қачонки унинг катта илон каби қимирлаётганини кўргач, қарамасдан ортга қочди. «Эй Мусо, бери кел, қўрқма, албатта, сен омонликдагилардансан. 9
Izohlar
9 (Бу ҳол ҳақиқатда ажойиб эди. Бепоён саҳродаги тоғнинг ўнг томонида, муборак бир жойда Аллоҳ таоло фариштани ҳам ўртага қўймай, Мусо алайҳиссаломга бевосита Ўзи нидо қилмоқда. Бу жой ҳақиқатда ҳам муборак бир жой эди. Бу пайт, шубҳасиз, муборак бир пайт эди. Бу нидо ҳақиқатда ҳам муборак бир нидо эди.)
Tafsir
"Асоингни ташла". Мусо Парвардигорининг амрини бажариб, уни ташлади. Кейин унинг худди илондек қимирлаётганини кўриб, ортига қарамай қочди. Шунда Парвардигори унга нидо қилди: "Эй Мусо, келавер, ундан қўрқма, зеро, сен ҳар қандай хавфу хатардан омон бўлгувчилардансан".