۞ كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ فَكَذَّبُواْ عَبۡدَنَا وَقَالُواْ مَجۡنُونٞ وَٱزۡدُجِرَ ٩
Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас, бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави даъватингизни ёлғонга чиқараётганлардан олдин ҳам Нуҳ қавми бандамиз Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, у бир мажнун, дегандилар. Унга турли хил таҳдидлар, таҳқирлар, ҳақоратлар ёғдириб, ўз вазифасини адо этишдан тўсиб қўйгандилар.