Al-Qamar surasi, 34-oyat

54:34

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ حَاصِبًا إِلَّآ ءَالَ لُوطٖۖ نَّجَّيۡنَٰهُم بِسَحَرٖ ٣٤

Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

Tafsir

Уларнинг устига тош отадиган бўронни юбордик. Лут алайҳиссаломнинг оиласи бундан мустасно бўлди. Уларга азоб бормади. Азоб келишидан сал олдин саҳар чоғида уларга нажот бердик.