أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ ٤٦
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми?
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиз даъватингиз учун улардан ҳақ талаб қилдингизмики, шуни оғир олиб улар сиздан юз ўгирсалар?! Аслида бунинг тескариси-ку, сиз улардан ҳақ талаб қилмадингиз-ку! Хўш, унда сизга эргашишларидан нима тўсқинлик қиляпти?!