Al-Qalam surasi, 43-oyat

68:43

خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۖ وَقَدۡ كَانُواْ يُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَٰلِمُونَ ٤٣

Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.

Tafsir

Уларнинг хорликдан кўзлари ерга қадалади, надомат ва шармандалик қоплаб олади. Дунё ҳаётида улар Аллоҳ учун сажда қилишга чақирилар эдилар. Ўшанда соғ-саломат, яъни сажда қилишга қодир эдилар.