كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ ٣٣
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир.
Tafsir
Гуноҳ қилган кимсаларни мана шундай ризқдан маҳрум қилиб азоблаймиз. Агар билсалар, охират азоби янада каттароқдир. У ердаги азоб узлуксиз ва шиддатлидир.