رَّبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱتَّخِذۡهُ وَكِيلٗا ٩
У машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил қил.
Tafsir
У Зот машриқу мағрибнинг Парвардигоридир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зотни барча ишларингизда суянадиган вакил-ҳомий қилиб олинг.