إِنَّ نَاشِئَةَ ٱلَّيۡلِ هِيَ أَشَدُّ وَطۡـٔٗا وَأَقۡوَمُ قِيلًا ٦
Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур.
Tafsir
Тунги соатлар Қуръон тиловатининг қалбга энг муносиб келадиган ва яхши таъсир қиладиган палласидир. Тиниқиб, ташвишлардан холи бўлиб турган қалб учун сўзларни қабул қилиш равон кечади.